Ла Лиганинг уч клуби “Барса”ни “нокаут” қилмоқчи

Испаниянинг уч клуби Ла Лига президенти Хавьер Тебасдан “Барселона”га миллий чемпионатнинг иккинчи қисми учун Даниэль Ольмони қайдномадан ўтказишга рухсат бермасликни талаб қилмоқда.

Молиявий вазият туфайли Каталония клуби ёзда трансфер қилинган Даниэль Ольмони рўйхатдан ўтказишда муаммога дуч келмоқда. Мавсум бошида жамоа футболчиларидан Андреас Кристенсен оғир жароҳат олгани туфайли Ла Лига каталонияликларга Ольмони вақтинчалик қайдномадан ўтказишига рухсат берган.

26 ёгли футболчининг шартномасида агар “Барселона” уни қайдномадан ўтказа олмаса, бепул қўйиб юбориши ҳақида банд бор.

Шу боис, “Атлетико”, “Атлетик” ва “Севилья” Ла Лига раҳбари Хавьер Тебасдан каталонияликларнинг Ольмони қайдномадан ўтказишига рухсат бермасликни сўраяпти.

Ольмо жорий мавсумнинг биринчи қисмида 15 та учрашувда иштирок этиб, олтита гол ва битта ассист қайд этди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!