Ла Лиганинг якунланган мавсумдаги рамзий терма жамоаси эълон қилинди
Ads

Испаниянинг машҳур Marca нашри Ла Лиганинг якунига етган 2018/19 йилги мавсум учун рамзий терма жамоани тузиб чиқди.

Қайд этиш лозимки, ушбу рамзий терма жамоа мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра тузилган.

Дарвозабон: Ян Облак ("Атлетико");

Ҳимоячилар: Даконам Жене ("Хетафе"), Жерар Пике ("Барселона"), Жорди Альба ("Барселона");

Ярим ҳимоячилар: Пабло Сарабия ("Севилья"), Дани Парехо ("Валенсия"), Родри ("Атлетико"), Иван Ракитич ("Барселона"); 

Ҳужумчилар: Яго Аспас ("Сельта"), Карим Бензема ("Реал"), Лионель Месси ("Барселона").