Ла Лиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Испания чемпионатининг январь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Белгиялик дарвозабон ушбу ойда "қаймоқрангликлар" билан учта ғалабани қўлга киритди ва 27 ёшли белгиялик футболчи бу ўйинларда 1 та гол ўтказиб юборди.

Жорий мавсумда Куртуа "Реал" либосида Ла Лига доирасида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!