Ламин Ямалга хушхабар келди (фото)

  • 5 августа, 2024, 13:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жаҳон футболининг энг ёш юлдузи Ламин Ямал янги мавсумни яхши кайфиятда бошлайдиган бўлди.

Испания терма жамоасига Гиннеснинг рекордлар китобидан махсус сертификатлар келди. Унда 17 ёшли футболчи Европа чемпионатининг финал қисмида иштирок этган энг ёш футболчи ва Европа Чемпионатида гол муаллифи бўлган энг ёш ўйинчи сифатида рекордлар муаллифи бўлганди.

Гиннеснинг рекордлар китоби мутасаддилари Ламин Ямалнинг бу кўрсаткичларини рекорд сифатида расман тасдиқлаб, унга тегишли ҳужжатларни топширди.

Ламин Ямал “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда клублар миқёсида барча турнирларда 50 маротаба майдонга тушган футболчи еттита гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди.

Ямал Испания терма жамоасида сафида 14 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию