"Ланс" франциялик ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олмоқда

"Ланс" ёзги трансферлар ойнасида битта ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирган эди. Клуб ўз мақсадига эришди.

Фабрици Романо хабар беришича, "Челси" ҳимоячиси Маланг Сарр "Ланс" билан келишиб олди. Шунингдек, футболчи 2026 йилгача амал қиладиган шартнома имзолайди. Тез орада француз тиббий кўрикдан ўтади ва трансфер расман эълон қилинади.

Саррга Франция чемпионати бегона эмас. У 2020 йилгача "Ницца"да тўп тепган. Шунингдек, 2022/23 масвумда Маланг "Монако"да ижарада ўйнади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!