"Бавария" янги марказий ҳимоячи қидиришда давом этмоқда. Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Томас Тухель жамоаси ўз рўйхатига "Ланс" аъзоси Кевин Дансони қўшган.

Аввалроқ "қизиллар" "Женоа" ҳимоячиси Раду Дрэгушинни сотиб олмоқчи эди, аммо руминиялик футболчи Лондонга ўтишга жуда яқин бўлиб турибди. Мюнхенликлар учун яна бир вариант Дансо. "Transfermarkt" портали 25 ёшли Дансони 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Австрия терма жамоаси аъзоси 2021 йилнинг ёзида "Аугсбург"дан кўчиб ўтганидан бери “Ланс”да ўйнамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!