"Ланс" ҳимоячиси Италия клуби билан келишиб олди

"Ланс"нинг асосий ҳимоячиларидан бири Кевин Дансо фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Уни "Аталанта" ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди. 

"Foot Mercato" хабар беришича, Италия клуби билан австриялик ҳимоячи келишиб олишди. Лансликлар эса трансфердан 25 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган. 

Дансо 2021 йилдан бери "Ланс" шарафини ҳимоя қилиб келади. У 5,5 миллион евро эвазига Франция клубига келиб қўшилган. Якунига етган мавсум ҳимоячи жамоаси таркибида 38 та ўйинда майдонга тушиб, битта голда иштирок этди. 

Кевиннинг клубни тарк этиши Абдуқодир Ҳусановнинг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини таъминлаши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!