“Ланс”га йўл олган Ҳусановни машҳур футболчига қиёслашмоқда! Франция матбуоти ўзбек легионери ҳақида нималарни ёзмоқда?
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 19 ёшли марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Франция вице-чемпиони – “Ланс” таркибига қўшилишга яқин турибди. Ҳамюртимиз трансфер ишларини якунлаш учун Францияда бўлиб турибди.
Илгари Францияда ўзбек футболчиси тўп тепмаган. Шу боис, легионеримиз маҳаллий мухлислар ва мутахассислар эътиборини тортмоқда. Ўз навбатида, Франция матбуоти ўзбек футболчисига доир хабарларни ёрита бошлади.
Sports.uz нашри ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига француз оммавий ахборот воситалари Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ёзган маълумотларни тақдим этади.
Le11hdf.Fr сайти шундай ёзмоқда:
“Ланс” жамоаси бир неча трансферларни амалга ошириб, янги номларни танитишга бел боғлаган. Таркибни кучайтирган футболчилардан бири Абдуқодир Ҳусанов. 19 ёшли ўзбек ҳимоячиси Беларусь олий лигасида ўйнаётган эди.
Ҳусановни Европада буюк келажак кутмоқда. Уни бўлажак Рафаэль Варан, деб таъкидлаётганлар кўпайиб бормоқда. Ҳусановни ҳали Европада танишмайди. Чунки ўйнаётган чемпионати машҳур эмас.
19 ёшли ўзбек футболчини ўзини халқаро майдонда кўрсата олди. 20 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида 1/8 финалгача етиб борди.
“Ланс” мутасаддилари ана ўша мусобақада ўз юрти терма жамоаси етакчиси Абдуқодир Ҳусановни кашф қилди. Ёш марказий ҳимоячи тўртта учрашувда қатнашиб, юқори савияда ўйин намойиш қилди.
“Ланс” ўзбек футболчиси учун Европанинг кучли чемпионатидаги илк тажриба мактаби бўлади. Бундан ташқари, Ҳусанов Европа Чемпионлар лигасида ҳам қатнашиш имкониятига эга бўлади. Энг муҳими шуки, ҳаммаси унинг янги муҳитга қанчалик тез мослаша олишига боғлиқ.
Машҳур манбалардан sportbusinessmag.com сайти шундай ёзмоқда:
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ёш ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг “Ланс”га ўтаётгани фаолиятида катта қадам бўлади. 19 ёш бўлишига қарамай, у халқаро майдонда катта тажриба тўплашга улгурди.
20 ёшли футболчилар иштирокидаги жаҳон чемпионатида Ҳусановнинг таланти мутахассислар эътиборини тортди. Ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни кўзлаган “Ланс” ана ўша мусобақада ўзига мос ўйинчини топди.
Ёш футболчи янги жамоада осон бўлмаслигини билиб турибди. Шунга қарамай, жамоаси муваффақиятларига ҳисса қўшишга қатъий бел боғлаган.
“Ланс” мухлислари Ҳусановни чемпионат ўйинларида тезроқ майдонга тушиши истаяпти. Улар бу футболчи ҳимояни мустаҳкамлашига ишонмоқда.
Яна бир манба – onefootball.com шундай муносабат билдирди:
“Ланс” жамоаси таркибини истеъдодли ёш футболчилар билан тўлдиришга эътибор қаратмоқда. “Гавр” ва “Нанси”дан Луик Баде ва Кристовер Вух ана шу мақсадда олиб келинган.
Энди бу жамоа 19 ёшли Абдуқодир Ҳусановга суянадиган бўляпти.
Ўзбекистонлик ҳимоячи 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнаганини инобатга олиб, у Кевин Дансонинг ўрнини боса олишига умид қилиш мумкин.
Ҳусанов Францияда ўйнаган биринчи ўзбек футболчисига айланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 19 ёшли аъзоси Абдуқодир Ҳусанов тез орада “Ланс” билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Жаҳон чемпионатида порлаган бу футболчи ўтган ҳафта виза олди. Энди у “Ланс”нинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаши мумкин. Ҳусанов Франция клуби учун жуда фойдали трансфер бўлишига умид қилиняпти.
Шомуродов трансфери ҳал бўлди!
Шомуродов ана энди ўзига мос мураббий ва жамоа топди!
Фикрлар