Шомуродов ана энди ўзига мос мураббий ва жамоа топди!

А Серияга қайтган “Кальяри” ҳужум чизиғини Элдор Шомуродов билан кучайтиришга яқин турибди. Италия матбуоти бу трансфер дебютант жамоага 10 миллион еврога тушиши мумкинлигини ёзмоқда.

Жорий йил бошидан бери “Кальяри”ни Клаудио Раньери бошқармоқда. Бу мутахассис 2016 йили “Лестер Сити”ни Англия чемпионига айлантиргани билан машҳур. Ўшанда италиялик мураббий жамоа ҳужумчиси Жейми Вардининг тўпурарлик маҳоратини кашф қилган эди.

5e25fa30783cf4912a5464f238e6c011-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

Энди мухлису мутахассислар Клаудио Раньери Жозе Моуриньо қўл остида ўйини бўғилиб қолган Элдор Шомуродовнинг ҳам янги қирраларини оча олишига ишонмоқда.

Sports.uz портали италиялик мухлисларнинг Элдор Шомуродовдан Клаудио Раньери футболчиси сифатида нималарни кутаётгани ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилади.

Carlop97:

Клаудио Раньери қўл остида Шомуродов камида ўнтадан гол ура бошлайди.

Fabio Pasina:

Ана энди “Рома” ҳужумида камчилик юзага келади. Ҳозир кўп жароҳат оладиган Пауло Дибала ва кам гол ураётган Андреа Белоттига суянишимизга тўғри келади. Бир жуфт зўр ҳужумчи олиш учун пул етмайди. Шу ҳолатда 18 миллион еврога харид қилинган Шомуродовдан воз кечяпмиз. Элдорни ҳеч бўлмаганда захирадан майдонга тушириш учун ҳам олиб қолиш керак эди.

Jekke:

Ўзбек ҳужумчиси янги мавсумни аввалгисидан яхши ўтказишига ва ўз жамоасини топишига умид қиламиз.

jabali59:

“Рома” мухлиси бўлсам ҳам, Клаудио Раньери, “Кальяри” ва Элдор Шомуродовга энг яхши тилакларимни билдириб қоламан. Биз яхши чемпионат тарафдоримиз.

NoppiliF:

Элдор, сен ишончли  қўллардасан. Клаудио зўр инсон ва ажойиб мураббий.

CM 889983:

Эътибор беринг, шартномада сотиб олиш ҳуқуқи кўрсатилган, трансфер мажбурияти эмас. Раньери қўл остида ишлари юришмаса, Элдор яна “Рома”га қайтиши мумкин.

Antonio Senesi:

“Женоа”да Шомуродов ҳар доим гол урарди ва чемпионатни юқори савияда ўтказган эди. Лекин “Рома”да пасайиш юз берди ва бу “Специя”да ҳам давом этди.

Энди Элдор ўзига мос жамоа – “Кальяри”ни танлади. Менимча, бу жамоада ўзига бўлган ишончи яна ортади ва аввалгидек зўр ҳужумчига айланади.

Jekke:

Шомуродов Римга келганида Жозе Моуриньо унга ўзини кўрсатиши учун умуман имконият бермади. Кейинчалик ҳам Феликс Афена Гьянга эътибор қаратди.

jabali59:

Агар буюк мураббий Кладио Раньери ўзбек футболчиси билан муваффақиятга эришса, улар учун хурсанд бўламан. Омад тилайман!

CM 281717:

Шомуродов ғалати футболчи. У “Женоа”да зўр ўйнади. Лекин “Рома” ва “Специя”да ўша ўйинини кўрсата олмади. Жаноб Раньери Элдорни яна чўққига олиб чиқади.

Vxl 865968:

Мен Элдор Шомуродов “Кальяри”да ўз ўйинини топиб олишига ишонман.

Shomurodov_MP1_3821-1536x1024

Massimorossoblu:

Клаудио Раньери ўз вақтида “Лестер” футболчиси Жейми Вардини оддий ўйинчидан зўр тўпурарга айлантирган эди. Энди ундан ҳудди шу ишини “Кальяри”га Шомуродовни олиб келиб, яна бир такрорлашини кутиб қоламиз.

“Рома” мухлислари Шомуродов трансферига қандай муносабатда?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Махмуд1966
23/07/2023 18:37
Раньери кучли мотиватор ва психолог мураббий!
Иншааллох, энди элдор узига кеволади!
&
Olimov shavkat
23/07/2023 16:07
Sal o'ylab yozgin shomani qanaqa futbolchiligini billmas ekan San hali hammaga ko'rsatib qo'yadi man bunga ishonaman
Шухрат Хусаинов
23/07/2023 15:45
Сан Шуртанга лойиксан Шомуродов