Лапорта: “ “Реал Мадрид” билан муносабатларимиз ёмон”
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Каталония клуби ва “Реал Мадрид” ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирди.
"Реал" билан муносабатларимиз ёмон. Улар "Негрейра иши"нинг судига аралашишяпти, буни қабул қилиб бўлди. Улар ўзлари хоҳлаган нарсани қилишда давом эцинлар. Биз ҳам ўз навбатида шундай ҳаракат қиламиз”,-деди Лапорта матбуот анжуманларида.
"Барселона" айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Тўртта бошланғич турда каталонияликлар 12 очко тўплашди. "Реал Мадрид" ўз навбатида 8 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар