Лапорта Ансу Фати билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди

CHERY AUTO

"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоа таркибидаги ёш футболчи Ансу Фатининг келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Биз Фатини ўйнаши тарафдоримиз. У либос алмаштириш хонасида ҳурматга сазовор ва Ла Масия тарбияланувчилари қатори севимли футболчиларимдан бири. Лекин Ансу доимий равишда ўйнаши керак.

Келажакда испаниялик вингер ва “Барса” учун фойдали бўладиган қарор қабул қилиш учун бироз вақт керак" — дея таъриф бериб ўтди "кўк-анорранглилар" президенти.

22 ёшли футболчи жорий мавсумда "блауграналиклар" сафида барча мусобақаларда бор-йўғи 11 та ўйинда иштирок этди. Лекин ушбу учрашувлар давомида биронта гол ёки голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўя олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!