Лапорта “Барса”га келадиган юлдузлар номини айтди
“Барселона” бошқарувини қабул қилиб олган Жоан Лапорта мухлислар ишончини қозониш учун клубга юлдуз даражасидаги бир неча футболчиларни олиб келишини маълум қилди. Бу борада клуб раҳбарияти асосан ёзда эркин агентга айланадиган машҳур футболчиларни нишонга олмоқда.
Жоан Лапорта режаларига “Манчестер Сити” билан келишуви якунланаётган Серхио Агуэро ва “Бавария”да сўнгги мавсумини ўтказаётган Давид Алабани олиб келиш ҳам киритилган.
Хусусан, Алабанинг агенти Пини Захави яқинда Каталонияга келиб, унинг мижози “Реал” билан ҳали расмий шартнома имзоламаганини ва “Барселона” билан музокарага тайёрлигини билдирган.
Серхио Агуэронинг келиши эса Лапортага таркибда Лионель Мессини олиб қолиш имконини беради. Ҳар икки футболчи қалин дўст ва Аргентина терма жамоаси шарафини биргаликда муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.
Фикрлар