Лапорта Куман ҳақида: "Ўтиб кетади, деган умиддаман"
"Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта Хави ҳамда Рональд Куманни солиштирди.
"Ўтган мавсум сўнггида Куманга нисбатан шубҳаларим бор эди. Шунга қарамай, Рональд ишлашни давом эттирмоқчи бўлди. Афсонани ҳурмат қилганим учун имкон бердим. Бироқ ҳаммаси жойида эмаслигини кўрдик ва қарор қабул қилишимга тўғри келди.
Рональдни "Уембли"даги голини яхши эслайман. Агар мендан ҳафа бўлган бўлса, ўтиб кетади деган умиддаман.
Хави "Барса"ни яхши кўради. Ишончим комилки, у кўп йиллар давомида жамоамизнинг бош мураббийи бўлиб, бизга қувонч улашади", - деди Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик мураббий Каталония клубида 2020-2021 йиллар мобайнида ишлаган.
Фикрлар