Лапорта "Райо"га қарши ўйиндаги ҳакамликдан норози

Жоан Лапорта "Райо Вальекано" билан бўлган учрашувда "Барселона"га иккита пенальти берилмаганини айтди. 

"Ўйлашимча, ҳамма Рафинья билан бўлган вазиятни пенальти деб ҳисоблайди, шунингдек, Левандовски билан содир бўлган ҳолатда ҳам. Мен учун бу икки вазият яққол пенальти. 

Биз ғалаба қозонишга ҳаракат қиляпмиз. Қолгани ўтмишда қолди", - деди Лапорта. 

Биласиз, "Барселона" Ла Лига 14-тури доирасида "Райо Вальекано" (1:1) билан дуранг ўйнади. Беллашувда Хосе Мунуэро Монтеро бош ҳакам сифатида ишлади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!