Лапорта Хавининг кетгани ҳақида гапирди

Жоан Лапорта Хавининг "Барселона"дан нега четлатилганини тушунтирди.

Каталония клуби президенти Ханси Фликнинг "Барселона"нинг янги мураббийи сифатидаги расмий тақдимот маросимида жамоанинг собиқ бош мураббийи ҳақида гапирди.

- Мен Хави ҳақидаги гапларга тўхталмоқчиман. Унинг қолмаслик ҳақидаги қарорни эълон қилиш осон эмас эди. Сиз жуда ҳурмат қиладиган ва "Барса" тарихини олтин ҳарфлар билан ёзган инсон ҳақида бундай қарорга келиш жуда қийин. Директорлар кенгаши ва мен президент сифатида клуб манфаатларини турли вазиятлардан устун қўйдик. "Барселона" ҳар доим биринчи ўринда туради. Мен Хави ва унинг жамоасига энг қийин пайтда клубга ёрдам бергани учун раҳмат айтмоқчиман.

Улар Ла Лига, Суперкубокни қўлга киритишди ва академия ўйинчиларини кашф этишди.

Ўтган мавсум кутилганидек ўтмади ва бизга янги туртки керак эди, - деди Жоан Лапорта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!