Ларссон
Ads

Швециялик ярим ҳимоячи Себастьян Ларссон “Халл Сити” аъзосига айланиши мумкин. Sky Sportsнинг хабар беришича “Сандерленд” билан шартномаси якунига етиб, айни дамда эркин агент маъқомида юрган футболчи Леонид Слуцкий бошқарувидаги “йўлбарслар” билан музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот учун, Ларссон фаолияти давомида Лондоннинг “Арсенал” ҳамда  “Бирмингем Сити” каби жамоаларда тўп сурган. 2011 йилдан буён эса “Сандерленд” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

У шунингдек Швеция терма жамоаси таркибида ҳам 90та учрашувда майдонга тушишга мувоффақ бўлган.