"Лацио" - "Зенит" учрашуви мухлисларсиз ўтказилади

  • 19 ноябрь, 2020, 22:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган “Лацио” ҳамда “Зенит” жамоалари ўртасидаги баҳс мухлисларсиз ўтказилади.

Tecno

Питерликлар расмий сайтининг хабар беришича, Италия ҳукумати Римдаги коронавирус билан боғлиқ оғир вазият туфайли шундай қарорга келган. Айтиш керакки, шу кунгача Италияда Covid-19 қурбонлари сони 47 мингдан ортиб кетди.

"Лацио" - "Зенит" учрашуви 24 ноябрь куни бўлиб ўтади. "Олимпико" стадионида кечадиган беллашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!