“Лацио” 22 ёшли футболчи учун ПСЖдан 100 млн сўрамоқда
Ads

Римнинг “Лацио” клуби ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савични 100 млн евродан кам суммага сотмоқчи эмас.

“Tuttomercatoweb” хабарига кўра, “бургутлар” раҳбарияти 22 ёшли футболчи учун ПСЖдан айнан шунча суммани сўрамоқда.

Илгариқоқ, ушбу футболчига ПСЖ, “Ювентус”, “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.