"Лацио" де Врейга Бундеслигадан ўринбосар топди

BEPUL PROPAN

Германиянинг "Штуттгарт" клуби ҳимоячиси Хольгер Бадштубер "Лацио"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Il Tempo тарқатган хабарга кўра римликлар 28 ёшли германиялик футболчини ёзда жамоадан кетиши аниқ бўлган Стефан де Врейнинг ўрнига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Агар томонлар ўзаро келишувга эриша олишса, Бадштубер "Лацио" сафига эркин агент сифатида бориб қўшилиши мумкин.

Маълумот учун, Бадштубер жорий мавсум Бундеслигада жами 19та учрашувда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию