"Лацио" футболчиси учун 3 та гранд клубдан жиддий қизиқиш пайдо бўлди

"Лацио" ярим ҳимоячиси Хоакин Корреа фаолиятини гранд клублардан бирида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашрининг ёзишича, 26 ёшли аргентиналик футболчига "Ювентус", "Милан" ва "Атлетико" клублари жиддий қизиқиб қолган. Римликлар Хоакиннинг трансферини 50 млн еврога баҳоламоқда.

Корреа жорий мавсум “Лацио” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!