"Лацио" Индзаги билан келиша олмаяпти

"Лацио" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Симоне Индзаги билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи. Аммо италиялик мутахассисга янги шартноманинг маоши маъқул келмаяпти.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, Индзаги билан шахсан клуб президенти Клаудио Лотито музокара ўтказмоқда. Унга йилига 2 млн евро маош ва бонуслар таклиф қилинмоқда. Аммо бунинг учун “Лацио” А Серияда мавсумни кучли тўртликда якунлаши керак.

“Лацио” сўнгги 20 йилда илк бор Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида ўйнайдиган бўлди. Римликлар айни дамда А Серияда 8-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!