"Лацио" кутилмаганда ўз майдонида "Удинезе"дан 3 та гол ўтказиб мағлуб бўлди (видео)

Италия А Сериясининг 9-турида “Лацио” ўз майдонида “Удинезе”ни қабул қилди.

Римдаги “Олимпико” стадионида кечган ўйин кутилмаганда майдон эгаларининг 1:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Удинеликлар сафида голларни Толгай Арслан (18'), Игнасио Пуссетто (45') ва Фернандо Форестьери (71') киритган бўлса, мезбонларнинг ягона жавоб голига Чиро Иммобиле (74') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!