Испаниялик ярим ҳимоячи Хесус Навас фаолиятини “Лацио”да давом эттириши мумкин.

Эслатиб ўтиш лозимки, мана шу ёзда 31 ёшли футболчининг “Манчестер Сити” билан шартномаси ҳар иккала томоннинг розилиги асосида бекор қилинган эди.

El Desmarque нашри тарқатган хабарларга кўра “Лацио” эркин агентга айланган Навасни ўз сафида кўришни истамоқда. Римликлар испаниялик футболчига йилига 3,5 млн евро маош ва икки йиллик шартнома таклиф қилишган.