"Лацио" мураббийи: Чемпионлар Лигасидаги иштирокимизни ижобий баҳолаш мумкин

"Лацио" бош мурббийи Маурицио Сарри чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Бавария"га қарши учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Иккинчи голдан кейин ўйин ўзгариб кетди. Биринчи бўлимни биз яхши савияда ўтказдик, лекин "Бавария" ҳаммамиз билган жамоадек ҳаракат қилди. Ушбу мусобақада ҳар бир клуб бор кучини беради, ва биз ҳам яхши иштирок этдик. 

Кийиниш хонасига гол ўтказиб кириб кетиш аламли бўлди. Ҳаммасини тузатишимизга ўзимиз ҳам ишона олмадик. Барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Чемпионлар Лигасидаги иштирокимизни ижобий баҳолаш мумкин. Ғалабалар сони мағлубиятдан кўра кўп бўлди", – деди мураббий. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!