"Лацио" мураббийсиз қолиши мумкин. Сабаби...
Il Messaggero нашри хабарига кўра, "Лацио" бош мураббийи Маурицио Сарри клубнинг қишки трансфер бозоридаги ишлари туфайли жамоадан кетиши мумкин.
Манбага кўра, италиялик мутахассис уни огоҳлантирмасдан Жоване Кабрал билан шартнома имзоланганидан ҳайратда қолган ва шунинг учун клуб президенти Клаудио Латитога ультиматум қўйган. Унга кўра, бундан буён Сарри клубда қарор қабул қилишда кўпроқ таъсир кучига эга бўлиши керак ва клуб спорт директори Игли Таре ишдан бўшатилиши керак. Акс ҳолда у ўз лавозимидан кетади.
Rai Sport нашрининг таъкидлашича, Сарри Кабралнинг трансфери ҳақида сўнгги дақиқада хабар топган ва келишув имзоланганидан сўнг улар ярим ҳимоячининг ўйнаган видеоларини томоша қилиш учун боришган.
Сарри давралар оралиғида "Лацио"га янги ҳужумчи, шунингдек, марказий ва қанот ҳимоячиси олиб келинишини кутганди.
Рим клуби 23 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 36 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Фикрлар