"Лацио" ўз тўпурарини қанчага пулламоқчи?

  • 3 апрель, 2020, 14:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лацио" клуби раҳбарияти жамоа тўпурари ҳисобланган Чиро Иммобиленинг трансфер нархини эълон қилди.

Tecno

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, италиялик ҳужумчини сотиб олмоқчи бўлган жамоалар камида 80 миллион евро тўлашлари керак. Унга эса "Наполи" ва "Эвертон" клублари қизиқмоқда.

30 ёшли Иммобиле “Лацио” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум римликлар сафида 33 та ўйинда майдонга тушди ва 30 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!