"Лацио" президенти даҳшатли сирни очди!

"Лацио" клуби президенти Клаудио Лотито жамоанинг сербиялик ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични 140 млн евро эвазига "Манчестер Сити"га сотмаганини айтди.

"Сергей сотилмайди, биз уни жуда қадрлаймиз. Мен уни ҳеч қачон трансферга қўймаганман. Милинкович-Савични сотиб олиш учун, биз уни сотишга қарор қилишимиз керак. Айнан шунинг учун мен уни 140 миллион евро эвазига ҳам сотишни хоҳламадим", - деди Лотито Goal.com нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 27 ёшли Милинкович-Савич жорий мавсум "Лацио" сафида жами 45 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 12 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг Рим клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!