"Лацио" "Реал" ҳужумчисига "оғиз солмоқда"

  • 2 август, 2020, 18:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” Мадрид клуби ҳужумчиси Борха Майораль фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Tecno

Marca нашрининг ёзишича, 23 ёшли испаниялик футболчи учун “Лацио” даъвогарлик қилмоқда. Ушбу трансфер римликларга 20 миллион еврога тушиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Майораль ўтган мавсумни “Леванте” сафида ижарада ўтказди ва Ла Лигада 34 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!