“Лацио” “Реал”да порлай олмаган юлдузни олади

Давид Сильвани қўлга кирита олмаган “Лацио” бошқа маҳоратли плеймейкерни таклиф қиладиган бўлди. Чунки, жамоа келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этади ва бу мусобақада муваффақиятга эришиш учун кучли футболчиларга эҳтиёж сезмоқда.  

Айни пайтда римликлар “Реал”да ўз ўрнини топа олмаган колумбиялик юлдуз Хамес Родригесни олиб келиш ҳаракатига тушди. “Лацио” мутасаддилари мадридликларга маъқул келадиган трансфер таклифи устидан бош қотирмоқда.

Зинедин Зидан келаси мавсумда Хамесга асосий таркибдан жой бермоқчи эмас. “Реал”  плеймейкерни 35-40 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр. Бу сумма италияликларни ҳам қониқтиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!