"Лацио" сафарда "Аталанта"ни мағлуб этди
"Лацио" муҳим ғалабага эришди.
Италия чемпионати 20-турида "Лацио" "Аталанта" меҳмони бўлди ва ишончли тарзда (3-1) ғалаба қозонди.
Римликлар ўйинни тезкор гол билан бошлади. 3-дақиқадаёқ Адам Марушич ҳисобни очди. 51-дақиқада Хоакин Корреа қарши ҳужумга қочиб кетди ва дарвозабонни алдаб ўтиб, голлар сонини иккитага етказди. 79-дақиқада Мари Пашалич ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 4 дақиқадан сўнг, Ведат Мурики жамоасининг ишончли ғалабасини таъминловчи голни киритди.
Ғалабадан сўнг, "Лацио" очколари сонини 37 тага етказиб олиб, 5-поғонага кўтарилиб олди, "Аталанта" эса 20 та ўйинда 36 очко билан 6-ўринга тушиб кетди.
Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.
Аталанта
| А Серия 20-тур 31/01/2021, 19:00
1 :3 ![]() Тугади | Лацио
|
Стадион: Gewiss Stadium 0 томошабин Бош ҳакам: Daniele Chiffi |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар