"Лацио" Туркиядан зўр ҳужумчи сотиб олди

"Фенербахче" форварди Ведат Муричи фаолиятини Италия А Сериясида давом эттирадиган бўлди.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли футболчи "Лацио" билан шартнома имзолайди. Унинг трансфери учун эса римликлар 18 млн евро тўлайди. Эртага 7 сентябрь куни Ведат янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтади.

Муричи ўтган мавсум “Фенербахче” сафида жами 36 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!