"Лацио"га қарши ўйиндан олдин "Зенит" етакчилари сафга қайтди
"Зенит" ярим ҳимоячиси Себастьян Дриусси, ҳужумчилар Сардор Азмун ва Малком УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган "Лацио"га қарши ўйинда иштирок этиш учун Римга йўл олди. Бу ҳақда "Спорт-Экспресс" нашри хабар бермоқда.
Бунгача Азмун, Малком ва Дриуссида жароҳат мавжуд эди. Аммо улар Италиядаги ўйинда майдонга тушиши мумкин. Бироқ питерликларнинг бошқа ярим ҳимоячилари - Вендел ва Магомед Оздоев “Лацио”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
"Лацио" - "Зенит" учрашуви 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Фикрлар