Лаура Дальмайер – Олимпия ўйинлари ғолиби

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтказилаётган ХХIII қишки Олимпия ўйинларининг биринчи кунида хотин-қизлар биатлоннинг спринт пойгаларида иштирок этди.

7,5 километр масофага ўтказилган баҳсларда германиялик Лаура Дальмайер барча рақибларини ортда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Ундан 24,2 сония ортда қолган норвегиялик Марте Олсбу кумуш медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, чехилик Вероника Виткова+25,8 натижа билан Олимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.

Sports.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!