Лаутаро: "Менга эшик кўрсатилмаса, шу ерда қоламан"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Интер" юлдузи Лаутаро Мартинес Италия клубидаги келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Мен фаолиятимни "Интер"да якунламоқчиман. Оилам Миланда бахтли. Ҳозирда ўзимни бошқа жамоада ўйнашни тасаввур қила олмайман. Футболда ҳамма нарса жуда тез ўзгаради, лекин агар улар менга эшикни кўрсатмасалар, мен шу ерда қоламан", - дея аргентиналикнинг сўзларини келтирди "Gazzetta dello Sport".

28 ёшли ҳужумчининг Милан клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охирида тугайди. Мартинеснинг трансфер қиймати 85 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!