Лайло устунлигини исботлади

Қозоғистонда қизлар ўртасида давом этаётган халқаро турнирда иккинчи рақамда сараланган ҳамюртимиз Лайло Баҳодирова мусобақани ишончли ғалаба билан бошлади. 

Биринчи даврада мезбон теннисчи Карина Ризванова билан куч синашган ҳамюртимиз рақибисини қийинчиликсиз 6:3. 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги даврада россиялик Ева Гаркуша билан беллашадиган бўлди. 

Мусобақада қатнашаётган теннисчиларимиздан яна бири - Милана Масленкова қозоғистонлик Дарья Елфимовани 6:1, 6:1 ҳисобида таслим қилди. 

Мусобақа давом этмоқда. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!