Лазаревич "Қизилқум" ҳақида: "Жамоа ўйинга бўлган қарашини ўзгартирса натижалар ҳам яхши томонга ўзгаради"

Ўтган йили фахрли 5-ўринни эгаллаган “Қизилқум”да жорий мавсум олдидан яна жиддий ўзгаришлар бўлганини биласиз.

Кўплаб етакчилар кетишди, шу жумладан бош мураббий Никола Лазаревич ҳам. Унинг ўрнига Асрор Алиқулов тайинланганди. Бироқ 9-турдан кейин қониқарсиз натижалар сабабли у ишдан озод этилди.

Бу йилги натижалар мухлислари кутгандек чиқмаяпти. Sports.uz журналистли эса навоийликларнинг собиқ устози Лазаревичга бир қанча саволлар билан мурожаат қилди.

- Ўзбекистондаги бир йил фаолиятингиз ҳақида нималарни эслайсиз?

- Бизда чиройли ва шунинг билан айтиш ўлароқ ёмон ҳолатлар ҳам юзага келганди. Мен ёмон ҳолат деб кўплаб футболга алоқадор одамларнинг майдондан ташқарида қандай ишлар билан шуғулланаётганларини айтмоқчиман. Бу ўз навбатида ўйинчи, мураббий ва раҳбарият ўртасидаги муносабатга таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Аммо бу хусусида бошқа гапирмоқчи эмасман. Фақат чиройли вазиятларни, жамоа эришган ютуқларни ва “Қизилқум” мухлисларига бўлган менинг муносабатимни, бундан ташқари, ишқибозларнинг менга бўлган ва бошқа жамоа мухлисларининг муносабатларини ёдга оламан холос.

- “Қизилқум”да қўл остингизда ўйнаган футболчилар орасида сиз учун энг яхшиси ким эди?

- Бу саволга аниқ жавоб бера олмаслигим аниқ. Агар статистикага қарайдиган бўлсак, Станиславлевич ва Темурхўжа Абдуҳолиқов ўртасида киритилган голлар борасидаги ҳолатга назар солиш керак. Аммо улардан ташқари бошқалар ҳам бор. Тўхтахўжаев, Шоаҳмедов, Муҳаммадиев. Бу ўйинчиларни танлаган ва мавсум бошланмасидан олдин селекция қилган ҳолда уларни қўлга киритган бўлардим. Менинг футболчилар борасидаги фалсафам, уларнинг профилларига эътибор қаратишдан иборат.

лазаревич

- Умуман, собиқ жамоангизни кузатяпсизми? 1 ғалаба, 2 дуранг ва 5 мағлубият қайд этиб турибди...

- Агар керакли маълумотларни қўлга кирита олмасам натижаларга кўз ташлайман. Бундай вазиятда статистика яхши бўлмаслиги ҳам мумкин. Бироқ шуни ишонч билан айта оламанки, жамоа ўйинга бўлган қарашини ўзгартирса натижалар ҳам яхши томонга ўзгариб, ҳаммаси изига тушиши мумкин. Нима сабабдан ҳозирги ҳолат юзага келгани борасида бошқа одамлардан сўраганингиз маъқул.

- “Қизилқум”да бош мураббий бўлиб ишлаган Асрор Алиқулов исътефога чиқарилди. Эшитишимизча, клубнинг ички муҳити ҳам жойида эмас. Сизнингча, жамоада биринчи навбатда нимани ўзгартириш керак?

- Мен ўтган мавсум чемпионат охирида раҳбарият билан гаплашганман. Ўшанда улар асосий режа сифатида жорий мавсумда кучли жамоа тузиш ўрнига эътиборни инфратузилмани яхшилашга, янги машғулотлар майдонини қуришга, янги база бунёд этишга ва асосий майдонни ўзгартиришга урғу беришларини айтишганди. Аммо мендаги маълумотга кўра, ҳозиргача бирор-бир қурилиш амалга оширилмаган. Бюджет бор, лекин уни иқтисод қилиш, тежаш керак эмас. Аксинча, базага инвестиция киритиш даркор. Аммо менинг фикримча, биринчи навбатда клубдаги ўйинчиларга эркинлик яратиш керак. Биринчи давра охирида селекцияга эътибор қаратиб, клуб ўйинини кучайтира оладиган футболчилар олиб келиш керак. Ўз навбатида айримлари билан хайрлашиш лозим. Бу эса ўзига хос шок терапия бўлади. Шок терапия эса жамоани сезиларли даражада ўзгартира олади.

- Имкон пайдо бўлса, яна Ўзбекистонга қайтасизми?

- Бу саволга мен аввал ҳам жавоб қайтарганман. Фақат айтишим мумкинки, “Қизилқум”да яхши ва жиддий лойиҳа бор. Биринчи навбатда жамоа юқори натижалар учун курашадиган бўлса, бюджет устидан назоратни бироз пасайтириб асосий эътиборни футболчиларнинг трансферларига қаратиш керак бўлади. Агар мана шундай селекцияга эътибор қаратилмайдиган бўлса, клубга қайтишим борасида гапириш бефойда.

лазаревич1

- Юртимизда ишлаб ўзингиз учун нима ўргандингиз ва футболимизга нима бера олдим, деб ўйлайсиз?

- Афсуски, ўтган йили ўзим истаган режаларнинг кўпини амалга ошира олмадим. Ўзимни худди чеклаб қўйилгандек ҳис қилдим. Ўз навбатида раҳбарият ҳам буни билади. Лекин шунга қарамасдан жамоага ўзимиздаги бор нарсани бериб, яхши ишлашга ҳаракат қилдик. Агар мавсум олдидан ўйлаб қўйган режаларимизнинг ақалли ярми ҳам амалга ошганида, яъни, айтмоқчиманки, бутун селекция ишлари ва ишлаш учун шарт-шароитлар клубда қолган ва унга яна кўп нарса бера олган бўлардим.

- Сизнингча, бу мавсум қайси жамоа чемпион бўлади?

- Ўтган йили “Қизилқум”дан ташқари замонавий, зўр ва чиройли футбол ўйнаган бошқа клублар ҳам бўлди. Масалан, “Насаф” билан “Олимпик”ни айтиш мумкин ва албатта “Пахтакор” ҳам. Уларни мен жорий чемпионатда ҳам мусобақа фаворитлари деб ҳисоблайман. Биласизми, йил бошидан кўплаб жамоаларни кузата олмадим. Чемпионатдаги футбол сифати ҳақида ҳозир кўп нарса билмайман. Лекин менимча, “Навбаҳор”ни ҳам фаворитлар қаторига қўшган яхши. Билишимча, клуб таркибни анча кучайтирган ва фаворитлардан бири сифатида кураш олиб боришга бел боғлаган.

Шуҳратбек Жўраев.    

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Нор Носиров
12/05/2023 13:16
Бу Мураббий яхши аклли мураббий эди лекин эътибор берилмади Кизилкумга хайронман Лазаревичдан Аликулов Устинми? Лазаревичда замонавий тактик уйин схема бор эди , Навбахорга карши уйиндан кейин умуман мураббийда ишонч колмади узбек футболига журналист эътибор бермади чамамда бир нарса очиклаб утди , Хамма курган ва кураётган футбол уйинига футболдан ташкари шахсларни аралашувини хакамлар холатини хаттоки кайси жамоалар футбол уйнаётганини очиклаяпти лекин хеч ким эътибор бермаяпти Факат Бердиев деган мураббий бахслашаяпти колганларчи ? Кападзе кани нима уз футбол фалсафасини гапирмайди келинг мозийга кайтамиз Турон Сугдиона Уйинида бошга теккан тупни кулга тегди деб хисоблади ва 11 метрлик Бакоев Норхоновга тупни дарвазога эмас бошка томонга тепишни тайинламади чунки Бакоев зур мураббий (куштирнок ичида) шундан улугбекдан кунглим колган шундан Турон буён узига келмаяпти мана шундай нохакликлар булганда футбол мураббийлари хам муносабат билдириши керак чамамда шунда футболимиз хакикат томонга узгаради деб уйлайман Сизларчи?