Лазизбек Мулложонов илк жангида рақибини қийинчиликсиз таслим этиб, жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйичи эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун 3 нафар боксчимиз Тошкентда ўтаётган жаҳон чемпионатида рингга кўтарилади.

-92 кг: Лазизбек Мулложонов - Марло Хартадо (Колумбия) (А ринг, 15:40 дан сўнг)

-57 кг: Абдумалик Халоков - Кевин Аликок (Гайана) (А ринг, 18:55 дан сўнг)

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Ҳусейн Иашиш (Иордания) (Б ринг, 19:40 дан сўнг)

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилмоқда.

Биринчи раундда ҳакамлар Лазизбек Мулложоновнинг устунлигини қайд этишди - 5:0.

Иккинчи раундда ҳакамлар бир овоздан ҳамюртимизнинг устунлигини қайд этишди - 5:0. 

Учинчи раундда ҳам ҳакамларнинг барчаси вакилимизнинг ҳаракатларини юқори баҳолади - 5:0. Якуний натижа ҳам 5:0. 

Лазизбек Мулложонов илк жангида рақибини қийинчиликсиз таслим этиб, жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!