Лазизбек Мулложонов: Мақсадим Олимпиада ва жаҳон чемпионлиги...

Хабарингиз бор, Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган Странжа турнирида вакилларимиз муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. Ушбу мусобақада +92 кг вазнда иштирок этган ҳамюртимиз Лазизбек Мулложонов ҳам барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медалга эга чиққан эди. Мусобақадан сўнг, SPORTS.uz боксчимиз билан боғланиб бир нечта саволларга жавоб олдик.

-Странжа турнири борасида таассуротлар қандай?

-Странжа турниридан таассуротларимиз катта. Бу мусобақа кичик жаҳон чемпионати, дея эътироф этилади. Ўзим учун бу улкан тажриба бўлди.

-Жаҳон чемпионатига нисбатан бу сафар жисмоний ҳолатингиз аъло даражада эканлиги кўзга ташланди. Бу борада махсус ишладингизми?

- Мен бу турнирда Сербиядаги жаҳон чемпионатига нисбатан ўзимни яхши ҳис қилдим. Лекин барибир ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатичалик эмас. Мағлубиятдан сўнг ўзимни яхши тиклаб бормоқдаман. Жаҳон чемпионатига кетишдан олдин охирги машғулотларда бетоб бўлиб қолган эдим. Даволаниш учун вақт ҳам бўлмаган эди ва бу жангимда билинди ҳамда шуни ҳисобига Сербиядаги жаҳон чемпионатида мағлуб бўлдим деб ўйлайман.

image_2022-03-02_11-28-09

-Нима деб ўйлайсиз,хаваскор боксда юришингиз сиз учун қанчалик муҳим? Демоқчиманки, "Париж-2024" Олимпиадасига қадар Баҳодир Жалолов барибир биринчи рақамли ҳисобланади?

- Худо хоҳласа, насиб қилса, 2024 йилги Олимпия ўйинларига бориш ниятим бор, лекин Жалолов биринчи рақамли ҳисобланади. Ўйлайманки, кейинги Олимпиадагача Осиё чемпионатлари, Осиё ўйинлари мусобақаларида ўзимизни кўрсата олсак, имконият беришади, деб ўйлайман.

- Балки асосий эътиборни профессионал боксга қаратиш керакдир?

-Тўғриси профессионал боксга унчалик эътиборимни қаратким келмаяпти. Мақсадим ҳаваскор боксда Олимпиада ва жаҳон чемпионлиги.

Маълумот учун, 22 ёшли Мулложонов ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, 2 карра Ўзбекистон чемпиони ва бир қанча йирик турнирлар ғолиб ва совриндори саналади.

Абдумалик Халаков "Странжа" турнири, Всевлод Шумковнинг мураббийи билан бўлган вазият ва рақиблари борасида сўз юритди

Мужибулло Турсунов "Странжа" турнири ва Руслан Абдуллаев билан рақобати ҳақида сўз юритди

Ҳасанбой Дўсматовнинг режалари ўзгарди. У Париж Олимпиадасида қатнашмоқчи

Геннадий Головкин ўзбек боксчисининг собиқ рақибига қарши жанг ўтказади, сана ва манзил маълум бўлди

Ана холос! Тайсон Фьюри кутилмаганда фаолиятини якунлашини айтди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!