ЛеБрон Жеймс Олимпия ўйинларида қатнашган биринчи миллиардер бўлади!
Баскетбол бўйича АҚШ терма жамоаси вакили ЛеБрон Жеймс Олимпия ўйинларида иштирок этган биринчи миллиардер спортчи сифатида тарихга киради.
Клублар миқёсида Миллий баскетбол ассоциацияси доирасида “Лос-Анжелес Лейкерс” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган баскетбол юлдузининг даромади ҳисоблаб чиқилди.
Forbes журнали 2024 йилнинг бошидаги ҳолатга кўра, ЛеБрон Жеймснинг бойлигини 1 миллиард долларга баҳолаган.
Баскетболчи профессионал фаолиятидан йилига 119,5 миллион доллар маблағ олмоқда. Шунингдек, Жеймснинг Fenway Sports Group (FSG) компаниясидаги улуши ҳам ошиб бормоқда. Бу компания “Ливерпуль” футбол клуби “Бостон Ред Сокс” бейсбол жамоаси “Питтсбург Пингвинз” хоккей клуби каби спорт ташкилотларига ҳам эгалик қилади.
Бундан ташқари ҳам Жеймс ўзига катта даромад келтираётган бошқа бизнес лойиҳаларни ҳам муваффақиятли бошқариб келмоқда.
Фикрлар