Легионеримиз жамоасини ўзгартирди

Ўтган мавсумни Эстониянинг "Вилянди" клубида ўтказган Абубакр Муйдинов фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттиради. 

Футболчи "Ордабаси" клуби билан расман шартнома имзолади. Бу ҳақда Goal.kz хабар берди. Ушбу жамоада яна бир легионер футболчимиз Одилбек Абдумажидов хам тўп тепмоқда.

Маълумот учун, андижонлик футболчи "Бунёдкор" тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!