Легионеримиз жамоасини тарк этмоқчи
Ушбу мавсум бошида Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоаси аъзосига айланган дарвозабон Маъмур Икромовнинг афтидан у ердаги фаолияти охирлаб қолганга ўхшайди. Яқинда хабар берганимиздек, у клубида сўнгги пайтларда захирада қолиб кетмоқда. Табиийки, бундай ҳолат легионеримизга сира ёқмаяпти.
Маъмур Икромовнинг sports.uz сайтига маълум қилишича, Тожикистон чемпионати 2 октябрда якунланади ва шундан сўнг Тошкентга қайтади. Клуб билан тузган шартномаси эса шу йилнинг 31 декабрь куни ниҳоясига етади. Ўзининг айтишига қараганда, тезроқ чемпионат тугаб, уйга қайтишни истамоқда ва “Хўжанд” клубига қайтмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, “Хўжанд”да Икромовдан ташқари Сирож Ҳамроев билан Санжар Рихсибоев каби ҳамюртларимиз ҳам тўп суришмоқда.
Фикрлар