Легионеримиз рекордда иштирок этди!

Беларусь олий лигасининг учинчи туридан ўрин олган “Шахтёр”  ва “Ислочь” ўртасидаги учрашувида жами 13 нафар хорижлик футболчи майдонга туширилди. Бу кўрсаткич жорий мавсумнинг рекорди сифатида қайд этилди.

Шу куни солигорскликлар сафида етти, “Ислочь” таркибида олти нафар чет эллик ўйинчи иштирок этди.

Биз учун аҳамиятли жиҳати шундаки, мазкур баҳсда қатнашган легионерлар орасида Шаҳзод Убайдуллаев ҳам бор. Ҳужумчимиз учрашувнинг 74-дақиқасида гамбиялик Деббо Дарбонининг ўрнига майдонга тушди.

“Шахтёр” жорий чемпионатда учта учрашувни ўз фойдасига ҳал қилган ягона жамоа сифатида биринчи ўринда бормоқда.

Яна бир ҳамюртимиз – Шаҳбоз Умаров ўйнаётган БАТЭ икки ғалаба ва бир дуранг билан кучли учликдан жой олган. Шаҳбоз эса учта гол билан тўпурарлар пойгасида етакчилар қаторида қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!