Легионеримиз тўпурарлар рекордини ўрнатди! Олдинда тарихий марра!

Бобур Абдухолиқов Беларусь олий лигасида сермаҳсул ўйинини давом эттирмоқда. “Энергетик-БГУ” 20-турни сафарда ўтказиб, мезбонлар устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди. Ғалабани ўйинда дублга эришган ўзбек легионери таъминлади.

Чемпионатни таҳлил қилиб бораётган экспертлар бу учрашувдаги ғалаба минсклик талабаларнинг чемпионлик курашини давом эттиришида ўта муҳим аҳамият касб этганини алоҳида таъкидлашмоқда.

20220903164231

Бобур миллий чемпионат  ва мамлакат кубоги ўйинлари ҳали якунланмай туриб, “Энергетик-БГУ” тарихида энг кўп гол урган футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

Аввалги энг яхши натижа Илья Шкуринга тегишли бўлиб, бу футболчи 2019 йилги мавсумда минсклик “талабалар” учун 19 та тўп киритганди.

Абдухолиқов жорий чемпионат якунланишига 11-тур қолган бир пайтда голлари сонини 19тага етказди. Ўтган ёз “Энергетик-БГУ” сафига қўшилган футболчи бундан олдинги мавсумида Беларусь чемпионатида 14 та учрашув ўтказиб, иккита гол муаллифи бўлганди.

Демак “Энергетик-БГУ”нинг миллий чемпионатлардаги тўпурарлик рекорди энди Бобур Абдухолиқовга тегишли ва у 21 та голни ташкил қилмоқда. Бундан буёғига “Нсаф” тарбияланувчисининг миллий чемпионатда рақиблар дарвозасига киритган ҳар бир тўпи рекордни янгилаб бораверади.

Бундан ташқари, Абдухолиқовнинг ҳисобида Беларусь кубогидаги битта ўйинда киритган битта голи ҳам бор.

Бобур Абдухолиқовнинг олдида турган навбатдаги марра Роман Василюкнинг бир мавсум давомида  киритган 24 та голидан иборат кўрсаткич турибди. Бу футболчи 2007 йили “Гомель”да ўйнаб, бир мавсумда мазкур натижани қайд этган.

Мутахассислар Бобур Абдухолиқов сермаҳсул ўйинларини давом эттирса, Василюкнинг натижасини йўққа чиқариш ҳеч қандай муаммо туғдирмаслигини таъкидламоқда.

Агар ўзбекистонлик ҳужумчи Василюкдан ўзиб кетса,  олдида янги марра – Беларусь  футболи тарихида энг кўп гол урган футболчига айланиш имконияти очилади.

Бу тарихий натижани қайд этиш учун Бобур Абдухолиқов яна уч нафар тўпурарнинг кўрсаткичларини йўққа чиқаришига тўғри келади. Хусусан, россиялик Сергей Давидов 2001 йили “Нёман” жамоасида ўйнаб юрган кезлари бир мавсумда 25 та тўп киритган.

Юқорида номи тилга олинган Роман Василюк 2000 йили “Славия” сафида 31 та гол муаллифи бўлган.

Беларусь чемпионатидаги энг зўр натижани 1996 йили “Белшина” футболчиси Андрей Хлебосолов қайд этган. Бу ҳужумчи рақиблар дарвозасини 34 маротаба ишғол қилгани қайд этилган.

Демак, Бобур Абдухолиқовда Беларусь футболи тарихидан яққол рекордчи сифатида ўрин олиш учун жуда яхши имконият бор. Бунинг учун Бобур қолган учрашувларда яна 14 та тўп киритиши кифоя қилади.

38538_6297cbfed0e240d56ea27474d0d37384

Ҳамюртимизга легионер сифатидаги фаолиятида омад тилаб, янада кучли лигаларга ўтиб, тўпурарлик маҳоратини намойиш қилишини кутиб қоламиз.

Ўруновни яна юлдузга айлантиришмоқчи!

Ўрунов “Урал”га ўтганидан кейин нималар деди?

Бобурдан дубль. Легионеримиз гол урса, жамоаси ютқазмайди!

Шомуродовни олмоқчи бўлганимиз ёлғон!

Ўруновга имкон беришмади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!