Ўрунов “Урал”га ўтганидан кейин нималар деди?
“Спартак” раҳбарияти ташаббуси билан шартномаси бекор қилинган Остон Ўрунов бир кунда ўзига янги жамоа топиб, Екатеринбургнинг “Урал” жамоаси билан 2024 йилнинг 30 июнигача давом этадиган шартномага имзо чекди.
Ҳамюртимизнинг пойтахт клуби билан 2020 йилнинг ёзида тузилган битими 2025 йилнинг ёзигача давом этиши керак эди. Остон битимни бекор қилиш учун маошини тўлиқ тўланишини талаб қилган эди. Кейинчалик тўланадиган сумма икки бараварга камайтирилгани ҳақида хабарлар чиқди.
Муҳими, айнан ўйнайдиган ёшда бўлган истеъдодли футболчимиз энди ўйин амалиётисиз қолмайдиган бўлди. "Спартак"да ярим мавсум етарлича майдонга туширилмаган Ўрунов формасини йўқотиб қўйгани, жисмонан бақувват бўлишига қарамай, жароҳатларга мойил бўлиб қолган эди. Ўзини ижарага олган “Уфа” таркибида яна юқори спорт формасига қайтгунича анча вақт сарфлади.
Буёғига Ўруновда ўйин амалиёти масаласида муаммо бўлмайди. “Урал” клуби уни айнан майдон марказини кучайтириш ва жамоага ёрдам бера олишига ишонгани учун ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 21 ёшли ярим ҳимоячиси янги жамоага ўтганидан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.
- “Урал” билан шартнома имзолаб бўлдим. Бу ерга жамоа билан учрашгани келдим.
“Урал”га ўтганимдан кейин қандай ҳиссиётларни ҳис қиляпман? Албатта, таассуротлар яхши.
“Урал”нинг бугун ўйинини қандай баҳолайман? Супер.
Омадсиз стартдан кейин бу вазиятдан чиқиб кета олмамизми? Ҳа, - деди Остон Ўрунов "Спорт Экспресс" нашрига.
“Урал” футболчилари Россия премьер-лигасининг олтинчи турида Москвада “Динамо” жамоаси меҳмони бўлди ва мезбонлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Екатеринбургликлар саккизта учрашувда фақат “Факел”дан бир очко олган ва қолган барча баҳсларда имконият бой берган. Ҳозирча, “Урал” сўнгги поғонада қайд этилган.
“Урал” 11 сентябрь куни ўз майдонида премьер-лига дебютанти – “Торпедо”ни қабул қилади. Остон Ўрунов айнан мани шу баҳсда янги жамоасида дебют қилиши кутилмоқда.
Екатеринбургда бўладиган учрашув ўзбекистонлик футбол мухлислари учун алоҳида аҳамият касб этади. Чунки Москва клуби таркибида яна бир легионеримиз Ҳожимат Эркинов теп тепмоқда. Олдиндаги баҳс Россия чемпионатидаги “ўзбек дербиси” бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, унга “шерлар”нинг асосий таркибидан ўрин берилмаган. Кейинчалик Наманганга йўл олди.
Шу боис, профессионал футболчи сифатида “Навбаҳор”да шаклланган. Кейинчалик Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп тепди ва айнан “темирйўлчилар” сафида Россия премьер-лигасига йўл олди. Легионер сифатида “Уфа” ва “Спартак” жамоаларида ўйнади.
Ўрунов клублар мақёсида жами 111 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига бешта гол ва бешта ассист расмийлаштирган. Бу футболчи майдон маркази, ҳар икки қанот ва ҳужумчи ортида ўйнай оладиган универсал ижрочи ҳисобланади.
Остон 2019 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасидан жой олиб келмоқда. Ҳозирча, 21 ёшли футболчимиз еттита учрашувда битта тўп киритган.
Бобурдан дубль. Легионеримиз гол урса, жамоаси ютқазмайди!
Шомуродовни олмоқчи бўлганимиз ёлғон!
Ўруновга имкон беришмади!
Фикрлар