Бобурдан дубль. Легионеримиз гол урса, жамоаси ютқазмайди!

Беларусь олий лигасининг 19-тур учрашуви “Энергетик-БГУ” шарафини ҳимоя қилаётган БОбур Абдухолиқов учун омадли бўлди.

Минсклик талабалар ўтган турда “Динамо-Брест” билан голсиз дурангга имзо чекканидан кейин навбатдаги учрашувда ғалаба қозонишга мажбур эди. Чунки Павел Роднёнок жамоаси ўз тарихида илк бор совринли ўринлар учун курашмоқда ва мавсумни кучли учликда якунлаш учун жуда яхши имкониятга эга.

19-турни “Ислочь” майдонида ўтказилган “Энергетик-БГУ” мезбонларнинг қаршилигини синдиришга анча қайнлади. Биринчи бўлимда жамоалар бир-бирининг дарвозасига йўл топа олмади.

Иккинчи бўлим кутилмаганда “Энергетик-БГУ” учун омадли бошланди ва жамоа сардори Александр Свирепа 46-дақиқада ҳисобни очди. Орадан 11 дақиқа ўтиб, “Ислочь” вакили Глеб Ровдо вазиятни ўнглаб, ҳисобни тенглаштирди.

Қолган дақиқалар Бобур Абдухолиқовнинг бенефисига айланиб кетди. Ҳужумчимиз 64-дақиқада жамоадоши узатиб берган тўпни бир уринишда дарвозабон Сергей Игнатович устидан ошириб, дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

20220903164231

Ўз мухлислари кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамаган мезбонлар 87-дақиқада Шаҳром Самиев хатти-ҳаракатлари эвазига яна ҳисобни тенглаштирди. Шунга қарамай, “Ислочь”нинг ўз уйида мағлубиятдан қутилиб қолишига ўзбек легионери йўл қўймади.

Ўйин якунланиши арафасида Бобур Абдухолиқов рақиб жарима майдончаси ичида пайдо бўлди ва жамоаши узатган тўпни боши билан дарвозага жойлади.

“Энергетик-БГУ” Бобурнинг дубли эвазига сафар учрашувида қимматли ғалабага эришди ва очколари сонини 38 тага етказиб, мусобақа жадвалида иккинчи поғонага кўтарилиб олди.

Тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилаётган Бобур Абдухолиқов олий лигадаги 19 та учрашувда киритган тўплари сонини 19 тага етказиб олди. Бобур энг яқин таъқибчиси – “Минск” жамоаси ҳужумчиси Владимир Хвашинскийни саккизта голга ортда қолдирмоқда.

Бундан ташқари ҳамюртимизнинг ҳисобида бешта ассист бор ва у гол+пас тизимида 24 очко билан чемпионатнинг энг фойдали ўйинчиси бўлиб турибди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Бобур Абдухолиқов жамоаси ғалаба қозонган ёки дуранг ўйнаган барча учрашувларда тўп киритиб келмоқда. Бошқача айтганда, легионеримиз гол урса, “Энергетик-БГУ” ютқазмайди.

Аниқ фактларга таянадиган бўлсак, Бобурнинг голлари жамоасига “Витебск”, “Торпедо-БелАЗ”, “Динамо-Брест”, “Нёман”, “Минск”, “Арсенал-Дзержинск”, “Славия”, “Бельшина”, “Слуцк”, “Ислочь”дан учтадан очко олишига кифоя қилди. Шунингдек, БАТЭ ва “Днепр-Могилев”га қарши беллашувларда Бобурнинг аниқ зарбалари дуранг натижани таъминлади.

20220714210046

“Энергетик-БГУ” вакиллари олий лига доирасидаги навбатдаги учрашувни 9 сентябрь куни ўз майдонида “Нёман” футболчиларига қарши ўтказади.    

Шомуродовнинг агентлари Ўруновнинг карьерасини қутқариб қолди! (фото)

Тезкор! Ўрунов премьер-лига клуби билан шартномага имзо чекди!

Канчельскис: Ўруновнинг зўр футболчилигини билмаганимда гапирмасдим, ҳатто Европада ҳам ҳар бир футболчига имкон берилади!

Ўрунов бир кунда ўзига янги жамоа топди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!