Легионеримиз Туркияга йўл олди
Легионеримиз Иброҳимхалил Йўлдошев ҳаракат қилаётган "Нижний Новгород" жамоаси 17 дан 30 январгача Туркияда йиғин ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Жамоа ушбу йиғин давомида 3та назорат учрашувида майдонга тушади. 23 январь куни дастлаб, "Факел" клубига қарши, шу кунни ўзида "Воеводина"га қарши ўйнайди. 30 январь куни "Нижний Новгорд"га "Дечич" жамоаси рақиблик қилади.
Маълумот учун, "Нижний Новгород" айни дамда РПЛ турнир жадвалида 19 очко билан 13-ўринда бормоқда.
Фикрлар