Легионеримизнинг голи жамоасини қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қолди

Беларусь чемпионатида ўзбекистонлик футбол ишқибозлари бир неча мавсумдан бери “Энергетик-БГУ”га мухлислик қилиб келади. Чунки бу жамоа таркибида мунтазам ўзбек футболчилари ўйнаяпти. Аввалги мавсумларда Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров, Ҳумоюнмирзо Эминов, Шаҳзод Убайдуллаев, Дониёр Абдуманнопов,  Бобур Абдухолиқов минсклик талабалар шарафини ҳимоя қилди.

1689190167

2023 йилги мавсумни Абдуқодир Ҳусанов ва Амирбек Бакаев “Энергетик-БГУ”да бошлади. Ёзда Ҳусанов Франция вице-чемпиони “Ланс”га кўчиб ўтиб, жамоанинг энг машҳур ўйинчисига айланди.

Ҳусановнинг ўрни бўш қолмади. Клуб раҳбарияти яна бир ўзбек ўйинчиси – Рустам Турдимуродовни жамоага қўшиб олди.

Мавсум пойтахтлик “талабалар” учун жуда оғир ўтди. Ўтган йили келишилган ўйинларда қатнашгани исботланган уч жамоадан очко олиб ташланди. Хусусан, “Шахтёр-Солигорск” чемпионатни -35, “Энергетик БГУ” -23 ва “Белшина” -11 очко билан бошланди.

“Энергетик-БГУ” олиб қўйилган очколар балансини тўлдиргунича, сўнгги турга қадар мусобақа жадвалининг охирги поғонасида борди.

Сўнгги беллашув ҳам жуда омадсиз бошланди. Ўз уйида “Славия”ни қабул қилган “талабалар” 14-дақиқада гол ўтказиб юборди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Алексей Лаврик пенальтини аниқ бажара олмади.

Баҳснинг бурилиш нуқтаси 61-дақиқага тўғри келди. Легионеримиз Амирбек Бакаев гол уриб, ҳисобни тенглаштирди ва жамоасини курашга қайтарди. Бу 19 ёшли ҳужумкор футболчимизнинг жорий чемпионатдаги 23-учрашувдаги иккинчи голи бўлди.

 Ўйин охиригача “Энергетик-БГУ” вакиллари рақиб дарвозасини яна икки маротаба ишғол қилди – 3:1.

Асосий рақобатчи – “Белшина” охирги баҳсда “Динамо-Брест”га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйгани “Энергетик-БГУ”га қўл келди. Минсклик “талабалар” якуни жадвалда “Белшина”дан бр очкога ўзиб кетди.

Энди Амирбек Бакаев ва Рустам Турдимуродов жамоаси келаси мавсумни олий лигада бошлаш учун қўшимча ўйин ўтказади. Рақиб “Витебск” футболчилари бўлади.

1684425589

Мамлакат чемпионлиги бу гал “Динамо-Минск” жамоасига насиб қилди. Пойтахтликлар мусобақани биринчи ўринда якунлаши бир тур олдин маълум бўлганди. Шунингдек, “Нёман” клуби таъқибчиларидан ўзиб кетиб, иккинчи ўрин масаласини ҳам аввалроқ ҳал қилди.

Бронза медаль тақдири сўнгги турда аниқланди. Кучли учликка кириш имконияти юқори баҳоланган БАТЭ ва “Ислочь” бу имкониятни қўлдан бой берди. Борисовликлар “Шахтёр-Солигорск” жамоасига 0:3 ҳисобида ютқазган бўлса, “Минск” футболчилари “Ислочь”ни тор-мор келтирди - 2:1.

Ҳар икки жамоанинг мағлубияти “Топедо-БелАЗ”га қўл келди. Бу жамоа мавсум чемпиони – “Динамо-Минск”дан кичик ҳисобда енгилган бўлса-да, учинчи қатордаги ўрнини сақлаб қолди.

Файзуллаев яна термада...

Эксперт: Файзуллаев Месси эмас, Европада ўйнаб кетолмайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!