Легионерлар: “Чанчунь Ятай” Анзурсиз мағлуб бўлди
Хитой чемпионати 5-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов жамоаси “Чанчунь Ятай” ўз майдонида “Шанхай Шеньхуа” билан куч синашди.
Голларга бой ўйинда меҳмонлар 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритишди. Мазкур ўйинда Анзур Исмоилов хатто қайдномага ҳам киритилмади.
Ушбу турдан кейин “Чанчунь Ятай” 1 очко билан сўнгги, 16-поғонада бормоқда. “Шанхай Шеньхуа” очколарини 7 тага етказиб, 9-поғонага кўтарилди.
Фикрлар