
Легионерлар. Дилшод Шарофетдинов жамоаси бу гал ҳам йирик мағлубиятни қарши олди
27 июль куни Малайзия супер лигаси 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз тўп тепаётган “Т-Тим” ўз майдонида “Жаҳон Дарул Тазим” клубини қабул қилди.
Голларга бой ўтган баҳсда майдон эгалари 1:6 ҳисобида имкониятни бой беришди. Дилшод Шарофетдинов эса учрашувда 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди.
“Т-Тим” – “Жаҳон Дарул Тазим” 1:6
Голлар: Дйенг 84, - G. Guerra 23, Муҳаммад Гаддар 40, 59, Кунанлан 44, Моҳад Фадҳли 77, Г. Габрера 81.
Маълумот ўрнида, 17-турдан сўнг “Т-Тим” 19 очко жамғарган ҳолда 7-ўринни банд этган.
Эслатиб ўтамиз, олдинги турда ҳамюртимиз жамоаси Лутфулла Тўраевнинг сўбиқ клубига қарши баҳс олиб борган ва 5:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Легионерларимиз. Шарофетдиновнинг жамоасини “текислаб” ўтишди
Фикрлар