Легионерлар: Санжар Турсунов гол урган ўйинда “Ворскла” ғалаба қозона олмади
Ads

Украина чемпионати 15-турида ўзбекистонлик футболчи Санжар Турсунов тўп тепаётган “Ворскла” жамоаси ўз майдонида “Днепр”га қарши баҳс олиб борди.

Украина чемпионати 15-турида ўзбекистонлик футболчи Санжар Турсунов тўп тепаётган “Ворскла” жамоаси ўз майдонида “Днепр”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда полтаваликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Санжар Турсунов ҳисобни очган бўлишига қарамай, 28-дақиқада Ротань мувозанатни тиклади. 77-дақиқада Лучкевич “Днепр”га ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.

Шу тариқа, “Днепр” иродали тарзда “Ворскла”ни мағлубиятга учратди.

“Ворскла” — “Днепр” 1:2

Голлар: Санжар Турсунов, 26 — Ротань, 28, Лучкевич, 77

“Ворскла”: Шуст — Сапай (Пердута, 73), Дитятьев, Чеснаков, Симинин — Загорулько (Хлебас, 46), Ткачук (Заричнюк, 63) — Ребенок, Санжар Турсунов, Бартулович — Кобахидзе

“Днепр”: Лунин — Адамюк, Сваток, Лопиренок, Влад — Ротань, Политило, Кравченко — Лучкевич (Нагиев, 90), Лунев — Кожушко (Вакулко, 81)

Огоҳлантиришлар: Бартулович — Кожушко

Минбар

Барча блоглар